СҚХ институтига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Local
−
12 June 2019 4738 1 minute
Абитуриентни Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 16 май куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи 28 ёшли О.Х. Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, унда 2015 йил ноябрь ойида таниши Оби-ҳаёт маҳалласида яшовчи 54 ёшли О.А.унга Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб ундан 10.000.000 сўм пулини олиб ўқишга киритмай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. Шикоят орқали ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари О.А.ни қўлга олган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August