СҚХ институтига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Жамият
−
12 Июнь 2019
3974Абитуриентни Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 16 май куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи 28 ёшли О.Х. Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, унда 2015 йил ноябрь ойида таниши Оби-ҳаёт маҳалласида яшовчи 54 ёшли О.А.унга Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб ундан 10.000.000 сўм пулини олиб ўқишга киритмай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. Шикоят орқали ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари О.А.ни қўлга олган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь