Сизнинг қарорларингиз туфайли дунё хавфсиз жойга айланди – Байден Горбачёвни табриклади 

Олам 7025
image

АҚШ Президенти Жо Байден собиқ СССР раҳбари Михаил Горбачёвни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда АҚШ раҳбарининг табрик мактубига асосланиб хабар берилган. 

СССРнинг биринчи ва охирги Президенти бугун, 2 март куни 90 ёшга тўлди. 

Байден Совет сиёсатчисининг юбилейини унинг "афсонавий ҳаёти"даги улкан воқеа деб атаган. 

"Озодликка бўлган садоқатингиз ва ўнлаб йиллар давомида қийин, аммо зарур қарорларни қабул қилганингиз жасорати туфайли дунё хавфсиз жойга айланди ва бу ҳали ҳам илҳом манбаи бўлиб қолмоқда", деб ёзган Америка Президенти мактубида. 

Аввалроқ, СССРнинг собиқ Президенти Михаил Горбачёв 90 ёшга тўлиши арафасида қайта қуриш тўғрисида гапириб, уни ўзининг ҳаётий иши деб атаганди.

Маълумот ўрнида, Михаил Сергевич Горбачёв 1931 йил 2 мартда Россияда туғилган. 

У 1985 йилдан 1990 йилгача Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг Бош котиби, 1990 йилдан 1991 йилгача СССР Президенти бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 395
Рейтинг: 3
t
×