“Сити” футболчисининг суди кечиктирилди

Спорт 1281
mendi

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Бенжамин Мендининг суди кечиктирилди. Бунга футболчининг 7-марта жинсий зўрлашда айбланаётгани сабаб бўлган. Жорий йилнинг август ойи охирида футболчига нисбатан 2020 йил октябрдан 2021 йил ноябрга қадар олти марта жинсий зўравонликда гумонлангани учун полиция тергов бошлаган эди.

Менди “шаҳарликлар” билан машғулотларда иштирок этишни тўхтатгач ҳибсга олинган эди. Кейинроқ яна иккита зўрлаш ишида айбланди.

Суд жараёни 2022 йил 24 январга белгиланган эди, аммо бугун, 22 декабрь, чоршанба куни Честер суди қаторасига еттинчи марта франциялик футболчининг иш материалларига жинсий зўравонликнинг яна бир эпизодини киритиш тўғрисида илтимоснома олди.

Шуларни инобатга олиб, суд жараёни 2022 йил 27 июнга кўчирилди. Дастлабки суд мажлиси 2022 йил 7 январга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Менди беш нафар аёлга нисбатан еттита зўрлаш эпизодида айбланмоқда. Ҳимоячи Ливерпуль шаҳри шимолида жойлашган хусусий қамоқхонада сақланмоқда.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.8
t
×