“Сити” футболчиси жинсий зўравонликда айбланмоқда. У қамалиши мумкин
Спорт
−
16 Ноябрь 2021
6404“Манчестер Сити” ҳимоячиси Бенжамин Менди олтинчи марта жинсий зўрлаш муаммоларига аралашиб қолди. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.
Суд 27 ёшли франциялик футболчи уч аёлга нисбатан жинсий тажовуз қилганликда гумон қилинмоқда. Иш бўйича суд 2022 йилнинг 24 январь кунига белгиланган. Бу муддат давомида Менди ҳибсга олинади.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” Менди фамилияси туширилган футболкалар ва у билан боғлиқ маҳсулотларни ўз сайти ва интернет-дўконидан олиб ташлаган эди.
Маълумот учун, футболчининг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ферлан Менди 2017 йилдан бери “шаҳарликлар” сафида фаолият юритади. У Гвардиола қўл остида 75 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси