Сирдарё ҳокимига янги ўринбосар келди
Жамият
−
08 Август 2023 6952 1 дақиқа
Бекзод Исматов Бозорбоевич Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
У 2021 йил май ойидан ҳозирги вақтга қадар Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Бекзод Исматов 1981 йил Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида туғилган. 2005 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича собиқ ўринбосари Шавкат Зайниддинов бу лавозимда 2022 йил сентябридан буён ишлаб келаётганди. У 2023 йил 27 июль куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган видеоселектор давомида ишдан олинганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель