Siberian Wellness “Йил бренди” деб топилди
Бизнес
−
22 Май
3486Изланишдан ва янгилик қилишдан чарчашмайдиган Siberian Wellness компанияси харидорлар ишончини яна бир бор оқлади. Гап шундаки, 18-19 май кунлари “MAKON Marketing Forum 2024” VI Халқаро бизнес форуми доирасида ўтказилган танловда бир эмас, иккита мукофотни қўлга киритди.
Ушбу ютуқлар компаниянинг инсонлар саломатлиги учун йиллар давомида амалга оширган ишлари ва харидорлар ишончининг яққол самарасидир.
Шунингдек, “Ҳумо арена”да бўлиб ўтган ушбу тақдирлаш маросимида жорий, 2024 йилдан бошлаб кўргазмалар ташкил этиш йўлга қўйилди. Ясатилган стендлар ичида Siberian Wellness’нинг платформаси ўзгача ва ёрқин кўриниши билан қатнашчиларнинг эътиборини тортди.
Кўргазма давомида қизиқарли “омад ғилдираги” ўйини ўйналди. Унда меҳмонлар иштирок этди ва ғилдиракни айлантириб, қимматбаҳо совғаларга эга бўлди. Хусусан, компаниянинг соғломлаштирувчи ва парфюмерия маҳсулотлари ютуқ сифатида топширилди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, танловнинг иккинчи куни Siberian Wellness "Йил бренди 2023" биринчи кўргазмасининг сертификатини ҳам қўлга киритди. Ушбу кунда ҳам “Омад ғилдираги” ўйналди. Шунингдек, совғалар сериясидан эркаклар ҳам четда қолгани йўқ. Улар учун рамзий карталар ўйини ташкил этилди.
Қайд этиш жоизки, Siberian Wellness биргина 2023 йилда биофаол қўшимчалар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг 37 та янги турини тақдим этди. Улар орасида машҳур “Аёллар саломатлиги” серияси алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки мутахассислар назорати остида ишлаб чиқилган махсус формулалар турли ёшдаги аёллар эҳтиёжларини инобатга олиб, халқаро тажрибаларга асосланган самарали ечимларни таклиф қилади.
“Биз ҳар бир мижоз ва ҳамкорларимизга чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз, уларсиз бу ғалабага эришиб бўлмас эди!” дейди Siberian Wellness вакили.
Компания ушбу ютуқлар билан чекланиб қолмайди. Бундан кейин ҳам мамлакат аҳолисининг саломатлиги учун янада табиий ва фойдали маҳсулотларни тақдим этишда давом этади.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг: uz.siberianhealth
Реклама ҳуқуқи асосида