Швейцария тоғларида “Louis Vuitton”нинг ўтов шаклидаги дўкони очилди
Маданият-санъат
−
20 Декабрь 2022
6798Франциянинг “Louis Vuitton” модалар уйи Швейцариянинг Санкт-Мориц шаҳридаги қорли тоғларда ўз эшикларини очди. Эътиборлиси дўкон ташқи кўриниши Марказий Осиё халқларига хос ўтовни эслатади.
Дўкон ўз ташқи кўриниши билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортган. Ўтов кўринишида қурилган бутик компания рамзлари билан безатилган. Дўконнинг ички кўриниши эса мода уйи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, қор билан қопланган тоғлар ёнбағрида ўз ишини бошлаган дўкон 2023 йилнинг баҳоригача фаолият юритади.
Модалар уйининг Швейцариядаги Филип исмли ходими ижтимоий тармоқларда ўтов шаклидаги “pop-up” дўкон суратлари билан бўлишиб, бутикни ҳайратланарли қишки мўъжиза, деб тарифлаган.
Маълумот ўрнида, “Louis Vuitton” модалар уйига 1854 йилда Луи Виттон томонидан асос солинган бўлиб, қимматбаҳо либослар, сумкалар, чемоданлар ва атторлик буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда ушбу бренд LVMH компаниясининг бир бўлаги ҳисобланади.
Жорий йилнинг декабрь ойида компания эгаси Бернар Арно 188,6 миллиард долларлик бойлиги билан дунёнинг энг бой одамига айланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Испаниянинг “Balenciaga” модалар уйи ўзбек кўрпачасини эслатувчи диван сотишни бошлаган эди.
LiveБарчаси