Қорақалпоқ ўтови UNESCO рўйхатига киритилди
Жамият
−
12 Декабрь 1057 1 дақиқа
Қорақалпоқ ўтови UNESCO Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, бу қарор Ҳиндистон пойтахтида UNESCO Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ҳукуматлараро қўмитасининг 20-сессиясида қабул қилинган. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон кўчманчи туркий халқлар уйи – ўтовни UNESCO’нинг Репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича қўшма номинация тақдим этилган.
“Қорақалпоқ ўтовининг рўйхатга киритилиши сўнгги йилларда Ўзбекистон ва UNESCO ўртасида жадал ривожланаётган ҳамкорликнинг ёрқин самараларидан биридир. Ўзаро манфаатли шериклик, айниқса, жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида тарихий Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилгандан сўнг янги босқичга кўтарилди”, дейилади хабарда.
Қорақалпоқ ўтови Ўзбекистон маданий меросининг UNESCO‘нинг турли рўйхатларига киритилган ўн еттинчи элементи бўлган.
“Ушбу воқеийлик Қорақалпоғистон ва бутун Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш, ўтов тайёрлаш билан шуғулланувчи ҳунарманд усталарни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, анъанавий кўникмаларни ёш авлодга етказиш, унинг боқийлигини таъминлаш учун янги имкониятлар очади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоқ қўбиз санъати UNESCO'нинг маданий мерос рўйхатига киритилганди.
Live
Барчаси