Louis Vuitton коронавирусга қарши кураш учун махсус қалқон яратди
Олам
−
12 Сентябрь 2020
5116Louis Vuitton вакиллари вирусни ўз услубида ҳимоя қилишни истади. Модалар уйи ўзининг LV маркаси муҳрланган пластик юз қалқонини ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда "New York Post" хабар бермоқда.
Коронавирусга қарши кураш мақсадида яратилган юз қалқони қаттиқ пластик билан қопланган бўлиб, у эластик бош аксессуари билан безатилган. Қалқон, шунингдек, қоронғуни ёритишни таъминлайди. Унинг нархи 961 доллар.
Март ойидан бошлаб дунёнинг машҳур брендлари ўз маҳсулотларини пандемия шароитига мослаштириб ишлаб чиқара бошлади. Мисол учун, Италиянинг Fendi маркаси Белла Ҳадид сингари юлдузлар киядиган юз ниқобини сотмоқда, Gucci ҳам ниқоб савдоси билан шуғуллана бошлаган. Burberry эса август ойида коронавирусга қарши кураш учун 20 фоиз хайрия қилган холда, ўзининг ниқобларини 120 доллардан сотишни бошлади.
Ҳиндистонда ҳам бир эркак учун 4000 долларлик тилла юз ниқоби яратилди.
LV юз қалқонлари 30 октябрь куни француз модалар уйининг 2021 йилги круиз коллекцияси намойишида сотувга чиқарилади.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь