Louis Vuitton итлар учун 60 минг евролик уй сотувга чиқарди
Бу қизиқ
−
01 Ноябрь
3642Louis Vuitton бренди итлар учун 60 минг евро қийматдаги уйларни сотувга чиқарди. Бу ҳақда бренднинг расмий сайтида хабар берилди.
Маълум бўлишича, компания бош дизайнери Фаррелл Уильямс Louis Vuitton’нинг машҳур чамадонини ўзгартиришга қарор қилган ва ундан уй ҳайвонлари учун бошпана ясаган. Бошпана ёш буқа терисидан ишланган бўлиб, олинадиган эшик ва пастки “люк” билан жиҳозланган. Уйчанинг баландлиги 83 сантиметр, эни 86 сантиметр ва узунлиги 65 сантиметрни ташкил қилади. Қўшимча аксессуарлар эса олтиндан ясалган.
Маҳсулотнинг нархи 60 минг еврони (тахминан 836 млн сўм) ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёга машҳур Balenciaga бренди Парижда бўлиб ўтган 2024 йил куз-қиш кўргазмасида ёпишқоқ лента (скотч) кўринишидаги билагузукни тақдим этган эди. Маълумотларга қўра, билагузукнинг нархи 3 минг долларни ташкил қилади.