Balenciaga 3 минг долларлик скотч билагузукни тақдим этди

Бу қизиқ

image

Дунёга машҳур Balenciaga бренди ёпишқоқ лента (скотч) кўринишидаги билагузукни тақдим этди. Бу ҳақда “Highsnobiety” мода журнали хабар берди.

Қайд этилишича, француз бренди Парижда бўлиб ўтган 2024 йил куз-қиш кўргазмасида ноодатий аксессуарни тақдим этган. Balenciaga ёзуви бўлган ёпишқоқ скотчдан тайёрланган маҳсулот жамоатчиликнинг турли хил муносабатига сабаб бўлди.

Маълумотларга қараганда, билагузукнинг нархи 3 минг долларни ташкил қилади. Бироқ, маҳсулот ҳозирда Balenciaga’нинг расмий веб-сайтида сотувга қўйилмаган.

Кузатувчилар “Balenciaga ёзувини кўрмагунимча бу ҳазил деб ўйладим”, “6 ёшимда, отамга уйнинг деворларини бўяшга ёрдам берганимда, Balenciaga билагузугини ясаган эканман”, “Balensiaga ҳар йили ғалати нарсаларни чиқаради” каби изоҳлар қолдирган.

Маълумот учун, Balenciaga 1919 йилда испан дизайнери Кристобал Баленсиага томонидан Сан-Себастянда ташкил этилган ва ҳозирда Парижда жойлашган мода уйи. У 1968 йилда ёпилиб, 1986 йилда янги мулк остида қайта очилган. Balenciaga ҳозирда Франциядаги Kering модалар гуруҳига тегишли.

Нозима Хасанова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Balenciaga скотч билагузук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар