Германияда “Гелик” одамларни босиб кетди

Олам

image

Германиянинг Штутгарт шаҳрида Mercedes Gelandewagen бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Оқибатда бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 2 май куни Mercedes Gelandewagen русумидаги автомобиль Штутгартда бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Ҳодиса оқибатида уч киши оғир, яна беш киши енгил жароҳат олган. Ҳайдовчи ҳодиса жойида қўлга олинган. Маълумотга кўра, воқеа вақтида оғир тан жароҳатлари олган 46 ёшли аёл шифохонада вафот этган.

Полиция дастлабки маълумотларга таяниб, ҳодисани қасддан содир этилган ҳужум эмас, балки “фожиали йўл-транспорт ҳодисаси” сифатида баҳоламоқда. Шу билан бирга, ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари бўйича тажрибали мутахассис иштирокида чуқур суриштирув олиб борилаётгани билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 1997 йилда туғилган эркак Lacetti билан пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган бир гуруҳ одамларни уриб кетганди. Оқибатда 1 нафар аёл вафот этган, 4 киши жароҳатланган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,  ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция Штутгарт Mercedes Gelandewagen

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг