Швецияда 20 ёшли футболчи отиб ўлдирилди

Спорт

image

Швециянинг “Форвард” клубининг 20 ёшли дарвозабони Хуго Моссхаген Эребру шаҳрида содир бўлган отишмада отиб олдирилди. Бу ҳақда “Aftonbladet” хабар берди.

Манбага кўра, ҳодиса жорий йилнинг 21 март куни кечқурун шаҳарнинг ғарбий қисмидаги автотураргоҳда содир бўлган. Полиция маҳаллий вақт билан соат 23:26 да қўнғироқни қабул қилган ва воқеа жойида ярадор шахсни топган. У кейинчалик вафот этган.

“Биз жиддий жиноятни тергов қилмоқдамиз. Бу тасдиқланган отишмадир”, деди навбатчи офицер Петер Андерссон.

Ҳозирча гумондорлар аниқланмаган. Тергов Моссхаген ва жиноий гуруҳлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни топмаган. Ҳодиса қотиллик ва қурол ишлатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик сифатида таснифланган. Сабаби ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. 

Бир назарияга кўра, мўлжалланган нишон унинг доирасидаги бошқа шахс бўлиши мумкин. Ҳодиса пайтида Моссхаген камида битта таниши билан бирга бўлган. 

Маълумот учун, Моссхаген Швециянинг тўртинчи дивизионидаги “Форвард” клубининг асосий жамоасида ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция “Форвард” Хуго Моссхаген

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг