Швеция ҳам НАТОга киришга қарор қилди

Олам 4305
image

Швеция НАТОга аъзолик учун ариза беришга расман қарор қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг ҳукмрон Социал-демократик партияси баёнотиида айтилади.

“Бугун, 15 май куни бўлиб ўтган йиғилишда социал-демократлар кенгаши Швецияни НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширишга ҳаракат қилишига қарор қилди”, дейилади расмий баёнотда.

Шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти ўз ҳудудида ядро қуроли ва доимий ҳарбий базаларни жойлаштиришни тақиқлашга эришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Финляндия Президенти ҳам кеча мамлакати НАТОга ариза топширишга қарор қилганини билдирди. Жорий йилнинг Финляндия парламенти мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши учун овоз беради.

Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари

Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди. 

Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.

Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди.

“Финляндиянинг НАТОга қўшилиши Шимолий Европа минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга ҳамда Россия-Финляндия икки томонлама муносабатларига жиддий зарар етказади. Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади”, дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Бундан ташқари, Швециянинг ҳукмрон Социал-демократик партияси раҳбарияти 15 май куни Альянсга қўшилиш бўйича ўз позициясини эълон қилади. ОАВ хабарларига кўра, мамлакат келаси ҳафта НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беради.

11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала Скандинавия давлатига ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.

13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3
t
×