Шўрчи ҳокимининг 31 млнга тушган қарори бекор қилинади. Айбдор атиги 1,3 “штраф”га тортилди

Жамият 5997
image

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ сайтида Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида 160 туп дарахт кесиб ташланганлиги ҳақида мақола эълон қилинганди. Ҳолатга “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси расмий муносабат билдириб, тутзордаги дарахтлар туман ҳокимининг ноқонуний қарори билан кесилганини маълум қилганди. Уюшма масъулларга чора кўриш учун Бош прокуратураси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасига хат киритганди.

Сурхондарё вилояти прокуратураси маълумотига кўра, ҳолат Шўрчи тумани прокуратураси томонидан тегишли мутахассислар иштирокида ўрганилган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 сентябридан 14 сентябрига ўтар кечаси фуқаро О.Х. томонидан туман “Агро пилла” МЧЖга қарашли тут плантациясидаги 40 туп тут дарахти ноқонуний тарзда қўпориб ташлангани оқибатида жамият манфаатларига 31 млн 200 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жорий йилнинг 15 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида (1 350 000 сўм) жарима жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, туман ҳокимининг жорий йил 8 апрелдаги тут плантациясидан бино қурилиши учун ер ажратиш ҳақидаги 708-сонли қарори қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилингани аниқланиб, уни бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш ҳақида прокурор протести келтирилган.

Шунингдек, жамият томонидан иқтисодий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Бу борада прокурор назорати ўрнатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 212
Рейтинг: 3
Теглар
t
×