“Муттаҳам!” Шўрчи ҳокими фермерларни бўралаб сўккани айтилмоқда (аудио)
Crime
−
11:42 2083 2 minutes
Кеча, 25 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев фермерларни ҳақорат қилгани айтилган аудио тарқалди. Аудиода ҳоким пахта режаси масаласида ўтказилган йиғилишда фермерлани ҳақорат қилганини эшитиш мумкин.
Аудиоёзувда ҳоким сифатида таништирилган шахс фермердан давлатга топширилиши керак бўлган ҳосил ва ердан фойдаланиш масалалари бўйича ҳисобот сўрайди.
“Сен, муттаҳам, кредит ўғрилашни биласан, давлат ерида бошқа нарса экишни биласан, арпани халталаб сотишни биласан... Ер кодексини билмайсан. Энди мен сенга уни билдираман, муттаҳам!” деган ҳоким экани айтилаётган шахс.
Бундан ташқари, у аудиода бир неча бор ҳокимни ҳақоратлаганини эшитиш мумкин. Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолатни холис ва тўлиқ ўрганиш, ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов давлат хизматчилари қонун устуворлиги, инсон қадри, ўзаро ҳурмат ва хизмат этикаси талабларига қатъий риоя этиши зарурлигини таъкидлаган. Ўрганиш натижалари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинади.
Эслатиб аввалроқ, Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими Музаффар Орипов фермерларни ҳақоратлаб, картошка экмаса ерларини тортиб олиш ва “жонини суғуриб олиш” билан таҳдид қилгани айтилган аудио тарқалганди. Кейинроқ, ушбу ҳолат ортидан Музаффар Ориповга ҳайфсан берилди.
Live
All