Шуҳрат Абдураҳмоновга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
09 Сентябрь 2020
7522Бугун, 9 сентябрь куни Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Йиғилишда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Шокиржон Мамажонович Болтабоев тайинланди.
Тайинловга қадар Шокиржон Болтабоев Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, вилоятдаги Асака, Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023