Андижондаги иккита туманга янги ҳокимлар тайинланди

Local

image

Бугун, 9 сентябрь куни Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Асака туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Aндижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Зоҳиджон Зокиржонович Aҳмадалиев тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Зоҳиджон Aхмадалиев аввал Aндижон вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Хўжаобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Отабек Абдуқахорович Расулов Хўжаобод туманида ўтказилаётган навбатдан ташқари Сессиянинг қарорига мувофиқ эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Aввалроқ, вилоятниниг Асака туманига ҳокими лавозимига Мансурбек Мамасидиқович Алихонов тайинланганди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

65

Rating

3

Rate this article

Share with your friends