Асака туманига янги ҳоким тайинланди. Эскиси қачон кетганди?
Жамият
−
09 Сентябрь 2020
8100Андижон вилояти Асака тумани ҳокими лавозимига Мансурбек Мамасидиқович Алихонов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Алиханов Мансурбек Мамасидиқович, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун бу лавозимда Алихоновга қадар Иномидин Мамадалиев фаолият олиб борган. Унинг лавозимдан олингани ҳақида бир ҳафта аввал хабарлар тарқалганди. Аммо унинг ишдан бўшатилгани юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Бундан ташқари Хўжаобод тумани ҳокими Отабек Расулов ҳам лавозимидан олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
LiveБарчаси