Асаканинг собиқ ҳокимига ҳукм ўқилди. У суд қароридан норози

Жамият

image

Асака тумани ҳокими лавозимида Мансуржон Алихоновга Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг 2023 йил 27 январдаги ҳукми билан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Алихонов суднинг қарори нисбатан апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Жиноят иши 30 март кунига апелляция инстанциясида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг 2023 йил 27 январдаги ҳукми билан Мансуржон Алихонов (1984 йилда Андижон туманида туғилган, муқаддам судланмаган, Асака тумани ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шунингдек, ушбу ҳукмга кўра У. С. (1982 йилда Шаҳрихон туманида туғилган, муқаддам судланмаган, Асака тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган;

О.Қ. (1985 йилда Асака туманида туғилган, муқаддам судланмаган, Кадастрлар палатаси Асака тумани филиали мутахассиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг йигирма фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 

Судланувчилар М. А. ва У. С. нинг ҳимоячилари билан биргаликда биринчи инстанция судининг ҳукми устидан келтирган апелляция шикоятлари асосида жиноят ишининг уларга оид қисмини Андижон вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун 2023 йил 30 март кунига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Асака тумани Мансуржон Алихонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг