Шуҳрат Абдураҳмоновга янги ўринбосар тайинланди
Local
−
09 September 2020 9726 1 minute
Бугун, 9 сентябрь куни Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Йиғилишда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Шокиржон Мамажонович Болтабоев тайинланди.
Тайинловга қадар Шокиржон Болтабоев Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, вилоятдаги Асака, Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August