Шуҳрат Абдураҳмонов яна Андижон ҳокими бўлди
Жамият
−
13 Январь 2020
8608Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг янги чақириқдаги илк сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги фаоллари, шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Олим Солиев иштирокидаги йиғилишда ташкилий масала – вилоят ҳокимини лавозимга тайинлаш ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Андижон вилояти ҳокими лавозимига Шуҳрат Абдураҳмоновнинг номзодини халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилгани ўқиб эшиттирилди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Андижон вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз лавозимига қайта тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.