Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна Тошкент шаҳар ҳокими бўлди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтларда 6-чақириқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этилган номзод муҳокама қилинди. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган муҳокамалардан сўнг, Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида иш бошлаган эди. 2019 йилнинг 21 декабрь куни у пойтахт ҳокими лавозимига тасдиқланди. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

•    1996-2011 йилларда “Жаҳонгир” МЧЖ директори;
•    2011-2017 йилларда “Артел Инжиниринг” МЧЖ директори;
•    2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУК раҳбари лавозимларида ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

495

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг