Шойгу Туркияга келди. У муҳим ҳужжатни имзолаши кутилмоқда

Олам

image

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Туркияга борди, у ерда бугун, 22 июль куни Украинадан ғалла экспорти бўйича шартнома имзолашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда журналистларга Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Мудофаа вазири Шойгу Туркияга борганини тасдиқлашимиз мумкин. Бугун имзолаш тайёрланаётганини тасдиқлашимиз мумкин, лекин кутайлик, ўзимиздан ўзиб кетмайлик”, дейди у Шойгу ҳақиқатан ҳам Туркияга дон бўйича шартнома имзолаш учун келганми, деган саволга жавоб берар экан.  

Келишув ҳали имзоланмагани учун Кремль матбуот котиби ушбу ҳужжат тафсилотларини ошкор этишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Истанбулда “Дон йўлаги” яратиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, унда Россия Федерацияси, Туркия, Украина ҳарбий делегациялари ҳамда БМТ вакиллари иштирок этди. Жаҳон Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш йиғилишдан сўнг Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз ва ишончли экспортини таъминлаш йўлида муҳим қадам ташланганини айтди.

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Президентлар Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Теҳронда ўтган "Остона жараёни" саммитида яккама-якка мулоқот қилдилар. Анда асосий мавзу Украинада қолаётган донни хавфсиз олиб чиқиш бўлди. Теҳрондан Туркияга қайтган Ражаб Тоийб Эрдўған "Дон йўлаги" бўйича якуний ҳужжат шу ҳафта имзоланиши кутилаётганини айтган эди

 


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Шойгу Дон йўлаги

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг