Эрдўған “Дон йўлаги” бўйича якуний ҳужжат қачон имзоланишини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинадан денгиз орқали донни етказиб бериш йўлагини яратиш бўйича якуний ҳужжат шу ҳафтада имзоланиши мумкинлигига умид қилмоқда. Бу ҳақда у Теҳрондан қайтгач, журналистларга маълум қилди.  

“Шу ҳафта шартнома имзолаш орқали бу жараённи якунламоқчимиз. Умид қиламизки, режани амалга ошириш яқин кунларда бошланади. Жараён [дон ташиш] Истанбулдаги мувофиқлаштириш марказидан бошқарилади, унда мамлакатимиз билан бир қаторда Россия, Украина ва БМТ вакиллари иштирок этади. Биз глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун муҳим бўлган ушбу жараённи якунлаш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқдамиз”, дейди Эрдўған. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия [музокаралар] мезбон давлати бўлиб, Украина экспортига тўсиқни олиб ташлаш масаласида воситачилик қилмоқда.  

"Биз узоқ вақтдан бери Украинадан Қора денгиз орқали ғалла экспорти масаласи устида фаол ишлаяпмиз. Мен бу масалани [Россия Федерацияси ва Украина президентлари] Владимир Путин ва [Владимир] Зеленскийга бир неча бор кўтарганман. Ташқи ишлар ва мудофаа вазирларимиз ҳамкасблари билан музокаралар олиб боришди. Натижада, ўтган ҳафта Истанбулда якуний ёзма ҳужжат тайёрлаш бўйича келишувга эришилди”, дейди Туркия раҳбари. 

Унинг қўшимча қилишича, Россия Анқаранинг Украина инқирозини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолайди. 

“Путин Украина муаммосини ҳал қилиш бўйича ҳаракатларимизни ижобий баҳолайди ва ҳатто бунинг учун бизга миннатдорлик билдиради”, дейди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Истанбулда “Дон йўлаги” яратиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, унда Россия Федерацияси, Туркия, Украина ҳарбий делегациялари ҳамда БМТ вакиллари иштирок этди. Жаҳон Ташкилоти Бош котиби Антониу гутерриш йиғилишдан сўнг Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз ва ишончли экспортини таъминлаш йўлида муҳим қадам ташланганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг