Шойгунинг ўзбекистонлик “жияни” россияликларни чув туширди

Олам

image

Россияда ўзбекистонлик аёл ўзини машҳур сиёсатчи ва ҳарбий арбоб Сергей Шойгунинг яқин қариндоши сифатида таништириб, фуқароларни 100 млн рублга чув туширди. Бу ҳақда уч жабрланувчининг адвокати Саид Ярахмедовга таяниб, ТАСС агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, аёл ва унинг эри ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан йирик фирибгарлик иши бўйича текширув остида қолмоқда. 

Адвокатнинг сўзларига кўра, аёл Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгуга қариндошлигини даъво қилиб, машҳур фамилиядан фойдаланиб, москваликларни алдаган. 27 ёшли ўзбекистонлик гумон қилинаётган жиноятларни содир этишдан аввал махсус тарзда паспорт маълумотларини ўзгартирган.

У москваликларнинг таниқли фамилияга бўлган ишончидан фойдаланиб, криптовалюта биржасига сармоя киритишни таклиф қилган. Дастлабки зарар 100 миллион рублдан ортиқ деб баҳоланмоқда, аммо адвокатнинг айтишича, янги аризалар келиб тушгани сайин бу сумма икки баравар ошиши мумкин. Пулни қўлга киритгач, гумондорлар яширинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Сиктивкар шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинининг Россияда ноқонуний қолишини ташкил қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Суд материалларига кўра, эркак ўтган йилнинг 6 сентябридан 26 декабригача, яъни Россия ҳудудида бўлган вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган хотинининг мамлакатда ноқонуний қолишини бошқа шахслар билан тил бириктирган ҳолда ташкил қилган. У аёлнинг Россияда қонуний бўлиб тургандек кўрсатиш учун сохта меҳнат патентлари ва бошқа расмий ҳужжатларни сотиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сергей Шойгу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг