“Прошу прощения”. Шойгу 10 яшар боланинг ўлими ортидан Душанбега сим қоқди
Олам
−
18 Декабрь 12282 2 дақиқа
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Москва вилоятининг Одинцово шаҳри Горки-2 туманидаги мактабда содир бўлган жиноят ҳолатларини холис текшириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Шойгу Тожикистон Хавфсизлик Кенгаши котиби Юсуф Раҳмон билан телефон орқали суҳбатда маълум қилган.
“Суҳбат давомида томонлар 2025 йил 16 декабрда Москва вилоятининг Одинцово туманидаги мактабда содир бўлган фавқулодда ҳодисани муҳокама қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятнинг барча ҳолатларини холис текшириш учун зарур чораларни кўраётгани таъкидланди”, деб хабар берди Россия Хавфсизлик Кенгаши матбуот хизмати.
17 декабр куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Одинцовонинг Горки-2 қишлоғидаги Успенская ўрта мактабида тўртинчи синф ўқувчисининг ўлдирилишини қоралади. Вазирлик республика фуқароси бўлган боланинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни эрталаб 15 ёшли тўққизинчи синф ўқувчиси мактабга пичоқ билан бостириб кирди. У қўриқчи ва тўртинчи синф ўқувчисини пичоқлаб, болани ўлдирди. Тергов қўмитаси Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) ва Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 2-қисми (икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдиришга уриниш) бўйича жиноий иш қўзғатди. Тергов қўмитаси ҳибсга олинган 15 ёшли ўсмир сўроқ пайтида айбини тан олганини, жиноятга тайёргарлик кўриш ва тафсилотларни ҳам баён қилганини маълум қилди.
Live
Барчаси