Шойгу ҳам Шимолий Кореяга боряпти
Олам
−
25 Июль 2023
12157Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги делегация Шимолий Кореяга боряпти. Бу ҳақда бугун, 25 июль куни Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, РИА Новости хабар берди.
“КХДР Мудофаа вазирлиги таклифига биноан Россия делегацияси Корея Халқ Демократик Республикасига 1950-1953 йиллардаги ватанпарварлик урушида корейс халқи ғалабасининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун ташриф буюради”, дейилади вазирлик хабарида.
Айтилишича, сафар 25-27 июль кунларига белгиланган.
Мудофаа вазирлиги бу ташриф Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқичга айланишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур тантанада қатнашиш учун Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари Ли Хунчжонг бошчилигидаги Хитой делегацияси ҳам КХДРга йўл олгани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь