Шошилинч ёки шошилинчмас: тез тиббий ёрдам чақирувига янгилик киритилиши мумкин

Жамият 2198
image

Эндиликда Тез тиббий ёрдам хизматида чақирувларнинг шошилинчлигига қараб жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби чақириқ берувчи (бемор ёки бошқа шахс) томонидан кўрсатилган чақирув сабабларидан келиб чиқиб белгиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Унга кўра, чақириқ манзилларига тез тиббий ёрдам (ТТЁ) бригадаларининг етиб бориш вақти чақириқ диспетчер томонидан тез тиббий ёрдам бригадасига берилганидан кейин ҳисобланади. Чақириқ манзилларига тез тиббий ёрдам бригадаларининг етиб бориш вақти чақириқ диспетчер томонидан тез тиббий ёрдам бригадасига берилганидан кейин ҳисобланади.

Ҳужжатга кўра, тез тиббий ёрдам устуворликлари бўйича шошилинч ва шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқларга ажратилади.

Шошилинч чақириқларига: оғир тан жароҳатлари (йўл ҳаракати ҳодисалари, баландликдан йиқилиш, фавқулодда ҳолатлар натижаларида), беморнинг ҳушдан кетиши, турли шок ҳолатлари, профуз қон кетиши (меъда-ичак, бачадон, бурундан), туғруқ, терининг термик куйиши совуқ уриши, беморнинг кимёвий моддалар ёки дори воситаларидан ўткир заҳарланиши, электрдан жароҳатланиш киради.

Шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқларига: ҳаракат фаоллигини тўсатдан бузилиши, юрак ритмининг бузилиши (аритмия), астма ҳуружи, ўрта ва енгил тан жароҳатлари, ёт жисм, аллергия, бош огриги, қорин, кўкрак қафасидаги огриқлар, психикани ўткир бузилиши, буйрак хуружлари, қусиш, тошма, юқори иситма (агар иситма перорал дори воситалари билан тушмаса), ўткир пешоб ажралмаслиги ҳамда беморни тиббиёт ходимидан олинган чақирув бўйича транспортировка қилиш билан боғлиқ ТТЁ бригадасини чақириш ҳолатлар назарда тутилади.

Маълумотга кўра, ТТЁ бригадаларининг чақириқ манзилига чақириқ тез тиббий ёрдам бригадага етказилгандан кейин шошилинч чақириқларда 20 минутдан кечикмасдан, шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқларда 30 минутдан кечикмасдан етиб бориши кўзда тутилган.

Сарвар Раҳимов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3
t
×