Шомуродовнинг Рим дербисидаги ўйини қандай баҳоланди

Спорт

image

Италия чемпионати 32-тури доирасида “Лацио” ўз уйида ҳамшаҳари “Рома”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

47-дақиқада “Лацио” сафида Алессио Романьолининг голига римликлардан 69-дақиқада Матиас Суле жавоб қайтарди.

Учрашув давомида 7 та сейвни амалга оширган “Рома” посбони Миле Свилар учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. Унинг ўйини 8,5 баллга лойиқ кўрилди.

Баҳсда 2-таймда майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг 31-дақиқа давомида кўрсатган ўйини 6,7 баллга баҳоланди.

Маълумот учун, 32 та турдан кейин “Рома” 54 очко билан 7-ўринда бормоқда. “Лацио” эса 56 очко билан 6-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг