Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди

Спорт

image

Италиянинг “Женоа” клубига ўтган Элдор Шомуродов Италия А Серияси 4-турида дебют учрашувини ўтказди. Ўйин “Верона”га қарши бўлиб ўтди.

Шомуродов янги жамоаси сафидаги биринчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, 63-дақиқага тўп сурди. Ўйинда ҳисоб очилмади (0:0).

“Женоа” бош мураббийи Роландо Маран “Верона”га қарши дурангдан (0:0) кейин Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди.

“Мен унга ўйнаш имкониятини бердим. Бироқ ҳали унда бизнинг футбол ҳақида тушунча йўқ. У бошқа чемпионатдан келди ва бу ерда ҳаммаси қандай ишлашини билмайди. Шундай экан унга вақт керак. У сабрли бўлиши лозим. У бугун хатоларга йўл қўймади. Шунинг учун ҳам бугун унинг ўйини учун миннатдорчилик бидлираман”, дейди Маран.

“Женоа” кейинги турда Миланнинг “Интер” клубига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Италия А Сериясида "Женоа" 4-тур якунига кўра, 3 та ўйин ўтказиб, 4 очко тўплаган. Клуб жадвалда 11-ўринни банд қилиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Россиянинг "Ростов" клубидан 9 млн евро эвазига Италияга кўчиб ўтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Женоа

Баҳолаганлар

552

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг