Шомуродов Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди

Спорт

image

“Ростов” клуби ва Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи 2019 йилда сезиларли ўсди.

“Transfermarkt” портали маълумотига кўра, 24 ёшли ҳужумчи бугунги ҳолат бйича 6,5 млн еврога баҳоланяпти. 2019 йилнинг февраль ойида футболчи 1 млн еврога баҳоланганди.

Ўзбекистон Миллий терма жамоасида Шомуродовдан кейин “Шанхай СИПГ” футболчиси Одил Аҳмедов (4.5 млн евро) энг қимматбаҳо футболчи бўлиб турибди.

Қайд этиш керакки, Шомуродовнинг самарадорлиги россия премьер лигаси стартининг топилмаларидан бўлди. Ҳужумчи дастлабки 12 турда 10 та гол урди. Бироқ 2019 йилнинг октябрь ойидан бери у гол урмади.

Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов “Штутгарт” (Германия) ва ЦСКА (Россия) ҳужумчининг трансфери учун 10 млн евро таклиф қилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг