Шомуродов Туркияда тўпурарга айланиб олди
Спорт
−
15 Декабрь 2587 1 дақиқа
Кеча, 14 декабрь куни Туркия Суперлигасининг 16-тури доирасида “Истанбул Башакшеҳир” жамоасии сафарда “Самсунспор” майдонида меҳмон бўлди. Мазкур учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки вакили – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда бошлади. Учрашувда истанбулликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Истанбул Башакшеҳир”нинг биринчи голини Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов киритди. Ушбу гол орқали Шомуродов Туркия Суперлигасидаги голлар сонини 11 тага етказиб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди.
Хусусан, у ҳ66-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Бертуғ Йилдиримнинг голига ассистентлик қилди. Натижада Элдор яна чемпионат тўпурарлар пойгасида етакчиликка қайтиб олди.
“SofaScore” нашри Шомуродовнинг ўйиндаги ҳаракатларини 8,1 балл билан баҳолаган бўлса, Файзуллаевнинг ўйинини 6,7 баллга лойиқ кўрди.
Айни дамда Элдор Шомуродов 11 та гол билан “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу билан бирга Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари болиб турибди. Кейинги ўринда “Галатасарай” форварди Мауро Икарди 8 та гол билан бормоқда.
Маълумот учун, Туркия Суперлигаси турнир жадвалида ҳозирда “Галатасарай” 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Трабзонспор” 35 очко билан иккинчи, “Фенербахче” 33 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Истанбул Башакшеҳир” эса 20 очко билан 8-поғонада жойлашган.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь