Шомуродов қаттиқ ғазлабланди – “Рома” сардори
Спорт
−
10 Март
6604Италия чемпионатининг 28-тури доирасидаги “Эмполи”га қарши баҳсдан кейин “Рома” сардори Лоренсо Пеллегрини ўзбекистонлик жамоадоши Элдор Шомуродов ҳақида гапириб, ҳужумчи гол уролмаганидан ғазабланганини билдирди.
“Шомуродов гол урганида яхшироқ бўларди. Гол уролмагач у умидсизликка тушиб қолди, шунинг учун Элдорга яна гол уришимиз мумкинлигини айтиб, уни тинчлантирдим. Гол урмагач у жуда ғазабланди. У кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилмоқчи бўлганини айтди, аммо баъзида тўп билан оҳистароқ ўйнаб, уни аниқ манзилга йўллаш мақсадга мувофиқ бўлади”, дейди Пеллегрини.
Қайд этиш жоиз, Шомуродов “Рома”нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Рома” устози Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдириб, у жорий мавсум Элдор бир нечта ўйинлар тақдирини “Рома” фойдасига ҳал қилиб берганини таъкидлаганди.