Элдор бир нечта ўйинлар тақдирини бизнинг фойдамизга ҳал қилиб берди – Раньери

Спорт

image

“Рома” клуби мураббийи Клаудио Раньери ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг “Эмполи”га қарши кўрсатган ўйини ҳақида гапирди. Бу ҳақда у учрашувдан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.

“Шомуродов ажойиб йигит. Гол уролмагани сабаб бироз кайфияти тушди. Мен унга энг муҳими – зарур пайтда, керакли жойда пайдо бўлиш эканини тушунтирдим. Гол ўйиндаги энг муҳим ҳодиса, лекин унинг гол уришдан кўра кўпроқ фойдаси тегяпти. Элдор бир нечта ўйинлар тақдирини бизнинг фойдамизга ҳал қилиб берди. Шомуродовга менинг ёшим катта эканини, бутун учрашув давомида мени босим остида ушлаб турмаслигини айтиб, бу ёшда мени кўп ҳам ҳаяжонлантирмаслигини сўрадим”, дейди Клаудио Раньери.

Маълумот ўрнида, Элдор Шомуродов жорий мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 март куни “Рома” А Серия доирасида “Эмполи” меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Элдор Шомуродов римликлар сафида асосий таркибда майдонга тушди ва 72-дақиқа ҳаракат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов А Серия Клаудио Раньери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг