Шомуродов 72 дақиқа ўйнаган баҳсда “Рома” қийин ғалабани расмийлаштирди
Спорт
−
10 Март 5235 1 дақиқа
Кеча, 9 март Италия чемпионати 28-тури доирасида Римнинг “Рома” клуби сафарда “Эмполи” билан баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Баҳсдаги ягона гол 1-дақиқада Матиас Суле томонидан киритилди. Эътиборлиси, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлаб, 72-дақиқада захирага олинди.
“SofaScore” томонидан 29 ёшли Шомуродовнинг майдондаги хатти-ҳаракатлари 6.5 баллга лойиқ топилди. Ўйиндаги ягона гол муаллифи Матиас Суле эса 8,1 баллга баҳоланиб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ғалабадан кейин “Рома” очколари сонини 46 тага етказиб, 7-ўриндан жой эгаллади. Римликларнинг энг яқин таъқибчиси Фиорентина ҳисобида эса 45 очко мавжуд. “Бўрилар” навбатдаги ўйинини 13 март куни сафарда Европа лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасида “Атлетик”ка қарши ўтказади.
Live
Барчаси