Шомуродов гол урган ўйинда “Рома” ғалаба қозонди
Спорт
−
31 Январь
6866Европа Чемпионлар лигаси каби Европа лигасида ҳам сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турнирда ҳам кучли 24 жамоа плей-офф босқичига йўл олди.
Шомуродов гол урган кечада “Рома” кейинги босқичга чиқди
Сўнгги 8-турда “Рома” ўз уйида етакчилар қаторида бораётган “Айнтрахт”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва нимчорак финал босқичига йўл олди. Учрашувда захирадан майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 69-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади. Шу тариқа римликлар якуний жадвалда 12 очко жамғариб, 15-ўрин билан нимчорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
Англия жамоалари ҳам ғалаба қозониб, кучли 8 ликдан ўрин олди
“Манчестер Юнайтед” Европа лигаси сўнгги тур ўйинида меҳмонда ФКСБ жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва якуний жадвалда 3-ўринга чиқиб олди ва тўғридан тўғри чорак финалда ўйнайдиган 8 жамоадан бири бўлди.
“Тоттенхэм” ҳам сўнгги турни ғалаба билан якунлади. Лондонликлар ўз уйида “Эльфсбрг”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва якуний жадвалда 17 очко тўплаб, 4-ўринни эгаллади. Клуб ҳам тўғридан тўғри чорак финалга йўл олган жамоалар қаторидан жой олди.
Чорак финалга йўл олган кучли 8 клуб
8 тур давомида бир хил натижа қайд этган “Лацио” ва “Атлетик” 1- ва 2-ўринларни бўлишиб олди. Ундан кейинги ўринларни “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм”, “Айнтрахт”, “Лион”, “Олимпиакос” ва “Рейнжерс” жамоалари эгаллади.
Турнирни тарк этган клублар
Сўнгги тур натижаларига кўра, 24-ўриндан пастдаги жамоалар автоматик равишда турнир билан хайрлашади. Улар орасида “Брага”, “Эльфсборг”, “Бешиктош”, “Ницца” ва яна бир қанча клублар номи бор.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, кучли 8 жамоа чорак финалга тўғридан тўғри йўл олди. 8-ўриндан 24-ўрингача эгаллаган клублар қуръа ташлаш маросимида ўз рақибларини билиб олади.
LiveБарчаси