Шоир ва драматург Бахшилло Ражаб вафот этди

Жамият

image

Бугун, 15 апрель куни шоир, драматург ва журналист Бахшилло Ражаб вафот этди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. 

Маълумот учун, Бахшилло Ражаб 1950 йилда туғилган. У Бухоро педагогика институтининг (ҳозирги БухДУ) филология факультетини тугатган. Шоирнинг “Хаёлимда юлдузлар”, “Рангин чақмоқлар”, “Юракка сиғмаган дунё”, “Соғинч суратлари”, “Тонг таровати”, “Орзуларнинг ойдин осмони”, “Гуллаётган Ўзбекистон бу” китоблари нашр этилган.   Бахшилло Ражаб 1993 йилдан ҳозиргача Бухоро тумани Кенгаши ва туман ҳокимлиги муассислигида чоп этилаётган "Галаосиё овози" газетасига муҳаррирлик қилган.

У “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир ва давлат арбоби  Эркин Самандар вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шоир драматург Бахшилло Ражаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг