Шоир Баҳодир Исо вафот этди
Жамият
−
25 Февраль 9583 1 дақиқа
Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Билдирилишича, жаноза намози бугун соат 11:00 да Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида ўқилади.
Маълумот учун, у 1956 йилда Фарғона вилляти Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида туғилган. 1977 йилда Фаргона педагогика институтини тугатган. Бироқ фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлаган.
Унинг шеърлари, достонлари Ўзбекистоннинг барча матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. У 1988 йилда нашр этилган “Хайрли тун” шеърий тўплами билан мухлисларга яхши танишдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
Барчаси