Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди
Маданият-санъат
−
10 Май 2024 60065 1 дақиқа
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, қўшиқчи собиқ турмуш ўртоғини ҳақорат қилгани юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида хонанда Ботир Қодиров томонидан киритилган даъво аризасига кўра Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғиллари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевга қарши оталикни белгилаш бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь