Ширинликларга бўлган ўчлик наслдан наслга ўтадими?
Саломатлик
−
23 Май 2020
4996Ширинликларга бўлган ўчлик наслдан наслга ўтадими? Бу масалага нейропсихолог Ирина Хвингия ойдинлик киритди.
Унинг сўзларига кўра, ширинликларга ҳаддан ташқари муҳаббат ота-онадан ўтмайди ва табиатда "ширинлик гени" мавжуд эмас.
Хвингия, шунингдек, одамлардан ширинликларга бўлган ўчликни ирсият билан оқламасликларини сўради.
Агарда она ҳомиладорлик пайтида кўп миқдорда шакарни ўз ичига олган егулик истеъмол қилган бўлса, ширинликларга бўлган муҳаббат болага ўтиши мумкин.
Психологнинг маълум қилишича, одамларда психологик “лангарлар” сабабли ёшга қараб ширинликларга иштиёқ пайдо бўлади. Масалан, агар киши хафагарчиликда ёки хурсандчиликда ўзини мукофотлаш учун ширинлик ейишга одатланган бўлса, ана шу “лангар тузоғи”га тушиб қолиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь