Тери ҳолатига қандай маҳсулотлар акс таъсир кўрсатади?
Саломатлик
−
16 Ноябрь 2021
6743Сут маҳсулотлари терисида муаммо мавжуд бўлганларга тавсия этилмайди. Нутрициолог Кристина Журавлева терининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотларнинг асосий тоифаларини санаб ўтди.
Мутахассис сўзини шакар ва ширинликлардан бошлаган.
“Улар инсулин ва қонда шакар миқдорининг ортишига олиб келади, бу яллиғланишни келтириб чиқаради”, деган Журавлева.
У сўзини сут маҳсулотлари билан давом эттирган.
“Лактоза — сут ва нордон сут маҳсулотлари таркибида мавжуд бўлган ва дисахаридлар гуруҳига кирувчи сут шакаридир. Айнан у сутга ширин таъм беради. Лактоза тери муаммолари, кандидоз ва бошқа касалликларни келтириб чиқарадиган флорамизни “озиқлантиради”, деб огоҳлантирган мутахассис.
Унга кўра, сут таркибида инсулинга ўхшаш ўсиш омили мавжуд бўлиб, бу тестостероннинг кўпайишига олиб келади, у эса инсулиннинг кўпайишига олиб келади. Оқибатда тери ва соч билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган дигидротестостерон миқдори ошади.
“Шунинг учун, кандидоз, атопик дерматит ва поликистик тухумдон синдроми каби муаммолари мавжуд одамлар сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслиги керак, уларни ҳар қандай тери муаммоси бўлганлар ҳам истисно қилиши керак”, деб хулоса қилган Журавлева.