Ўзбекистонликларга қайси маҳсулотлар нархи ошгани сезилди?
Жамият
−
15 Январь
17882024 йилнинг декабрь ойида ўзбекистонликларга сезилган нархлари ошган маҳсулотлар – гўшт, сут, бензин ҳамда бошқа ёнилғилар бўлди. Бу ҳақда аҳоли ўртасида сўровнома ўтказган Марказий банкнинг ҳисоботида келтирилган.
Сўровномада жами 2674 та респондент қатнашган. Унга кўра, декабрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфлация даражаси ноябрь ойига нисбатан тезлашиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Ой давомида электр ва табиий газ, мева-сабзавотлар ҳамда тухум нархларида юқори даражада ўсишни сезганлар улуши кўпайган бўлса-да, сўровномада қатнашганларнинг катта қисми гўшт ва сут ҳамда бензин ва бошқа ёнилғи нархлари юқори даражада ўсганини айтган.
Сезилган инфлация даражасининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (18,3 фоиз) қайд этилган бўлса, нисабатн паст сезилган инфлация даражаси Хоразм вилоятида (12,8 фоиз) кузатилган.
Ой давомида электр ва табиий газ (45 фоиз), мева-сабзавотлар (33 фоиз) ва тухум (29 фоиз) нархларида юқори даражада ўсишни сезганлар улуши кўпайган.
Даромадлари 2 миллион сўмгача ва 7 миллион сўмдан юқори бўлган аҳоли томонидан сезилган инфлация даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори даражада шаклланган. Хусусан, 15 миллион сўмдан кўп даромад эгалари сезган инфлация 18,4 фоизни ташкил қилган. 16,3 фоиз респондент эса даромадга эга эмас.
Аҳоли томонидан сезилган инфлация даражаси ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари томонидан билдирилган бўлса, нисбатан паст сезилган инфлация даражаси маиший хизмат соҳаси вакиллари томонидан қайд этилган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь