“Шимолий оқим” қувурларидан денгизга газ сизиб чиқди. ЕИ “каттаси” ҳодисани текширишни талаб қиляпти
Олам
−
28 Сентябрь 2022
11201“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурларидан газ сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳодиса текширилиши керак. Бу ҳақда кеча, 27 сентябрь куни кечқурун Еврокомиссия (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Ляйеннинг Twitter’да ёзишича, ҳодисани тергов қилиш, содир бўлган воқеалар ва сабабларга тўлиқ ойдинлик киритиш жуда муҳим.
“Европанинг фаол энергетика инфратузилмасини қасддан бузишга чидаш мумкин эмас ва бу энг кучли жавобга олиб келади”, дея қўшимча қилди ЕК раҳбари Дания расмийлари билан вазиятни муҳокама қилганини таъкидлаб.
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни бир неча соат ичида “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” қувурида учта газ сизиш нуқтаси аниқланди. Улардан биринчиси Даниянинг Борнхольм ороли яқинидаги “Шимолий оқим-2”да аниқланган. Кейин “Шимолий оқим”да иккита сизиш қайд этилди. Дания энергетика агентлиги денгизга катта миқдорда газ тушгани ҳақида хабар берди. Самолётлар ва кемаларнинг ҳодиса содир бўлган жойга беш денгиз милидан яқинроқ келиши тақиқланади.
Кейинроқ швед сейсмологлари душанба куни қувур йўналишларида иккита портлаш қайд этилганини айтган.
Европада турли даражадаги сиёсатчилар томонидан газ қувурларидаги сизишларни қасддан уюштирилган деган фикрлар билдирилган.
LiveБарчаси