“Шимолий оқим”дан газ сизиб чиқиши тўхтади
Олам
−
03 Октябрь 2022
9006Кеча, 2 октябрь куни шикастланган “Шимолий оқим” газ қувуридан денгизга газ сизиб чиқиши тўхтади. Бу ҳақда Дания энергетика агентлиги маълум қилди.
“Nord Stream AG” Дания энергетика агентлигига “Шимолий оқим 1”нинг иккита қувур линиясида барқарор босимга эришилгани ҳақида маълум қилган.Бу икки тармоқдаги сизиш нуқтасидан газни чиқариш ҳам якунланганидан далолат беради”, дейди Дания агентлиги.
Шундай қилиб, газ қувурининг барча тўртта тешигидан Болтиқ денгизига газ сизиши тўхтаган. Бир кун аввал Дания расмийлари “Шимолий оқим 2” қувурида барқарор босимга эришилгани ва ундан газ сизиб чиқиши ҳам тўхтагани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни бир неча соат ичида “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2”га қувурида тўртта газ сизиш нуқтаси аниқланди. Улардан биринчиси Даниянинг Борнхольм ороли яқинидаги “Шимолий оқим-2”да аниқланган. Кейин “Шимолий оқим”да иккита сизиш қайд этилди. Дания энергетика агентлиги денгизга катта миқдорда газ тушгани ҳақида хабар берди. Сўнгги тўртинчи сизиш нуқтаси Швеция ҳудудида топилди. Самолётлар ва кемаларнинг ҳодиса содир бўлган жойга беш денгиз милидан яқинроқ келиши тақиқланди.
Европа Иттифоқи расмийлари “Шимолий оқим”га атайлаб зарар етказилганини айтмоқда. Швеция ва Даниядаги сейсмологик станциялар газ сизиб чиққан ҳудудда сув ости портлашларини қайд этган.
Ҳодисаларни Германия, Дания ва Швеция текширмоқда. Немис махфий хизматлари бу ғаввос ёки сув ости кемасидан фойдаланган ҳолда саботаж бўлган деб гумон қилмоқда. Уларнинг фикрича, газ қувурлари тезда таъмирланмаса, улар абадий яроқсиз ҳолга келиши мумкин.
Россия Президенти Владимир Путин эса “Шимолий оқим”лардаги носозликни “англ-сакслар” қасддан уюштирганини айтиб чиқди. Аммо англ-сакслар деганда кимни назарда тутаётганини аниқ айтмади.
LiveБарчаси