ФХХ “Шимолий оқим”даги портлаш бўйича жиноят иши очди

Олам

image

Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматининг Тергов департаменти Россиянинг “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларига зарар етказилиши сабабли жиноий иш қўзғатди.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 361-моддаси 1-қисми (“Халқаро терроризм акти”) билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу моддадаги жиноятда айбланган шахслар 10 йилдан 20 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Идоранинг таъкидлашича, “Россия Федерацияси газ қувурларига қасддан зарар етказиш бўйича амалга оширилган ҳаракатлар натижасида катта иқтисодий зарар етказилган”.

“Шимолий оқим 1”нинг иккита линияси ва “Шимолий оқим 2”нинг бир линиясида газ сизиб чиқаётгани 26 сентябрь куни маълум бўлди. Европа Иттифоқи расмийлари “Шимолий оқим”га атайлаб зарар етказилганини айтмоқда.

Ҳодисаларни Германия, Дания ва Швеция текширмоқда. Немис махфий хизматлари бу ғаввос ёки сув ости кемасидан фойдаланган ҳолда саботаж бўлган деб гумон қилмоқда. Уларнинг фикрича, газ қувурлари тезда таъмирланмаса, улар абадий яроқсиз ҳолга келиши мумкин.

Россия эса газ қувурларидаги сизиш сабаб БМТ Хавфсизлик кенгашини чақириш ниятида. Москва ҳодисани тергов қилишга чақиряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий оқим

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг