“Россия айбдор эмас”. Трамп Болтиқбўйидаги портлаш ҳақида фикр билдирди
Олам
−
12 Апрель 2023
15357АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Болтиқ денгизи туби бўйлаб ўтган, Германия ва Россия ўртасидаги “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” магистрал газ қувурларидаги қўпорувчиликка Россиянинг алоқаси йўқлигини тан олди. У бу ҳақда “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Трамп журналистнинг қўпорувчилик ортида ким тургани ҳақидаги саволига жавоб беришдан бош тортди. Бунга сабаб қилиб эса, АҚШга муаммо туғдирмоқчи эмаслигини айтиб ўтган.
Шунингдек, Трамп берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путин билан яхши муносабатда бўлишига қарамай, Путин билан содир бўлган энг ёмон воқеа шу бўлганини таъкидлаган.
Гап шундаки, жорий йилнинг 8 февраль куни америкалик журналист Сеймур Херш “Шимолий оқим”даги қўпорувчилик ташкилотчиси Қўшма Штатлар деб гумонланиб, унга қарши тергов эълон қилингани хақида хабар берган. Унинг сўзларига кўра, Америка армияси ғаввослари НАТОнинг 2022 йилги Болтиқ бўйи операцияси машғулотлари давомида газ қувурлари остига масофадан туриб фаоллаштириладиган портловчи мосламаларни жойлаштирган.
Айтиш жоиз, Болтиқ бўйи операцияси (БАЛТОПС 22) машқларида НАТОнинг ўн бешта иттифоқчиси ва Швециянинг 45 дан ортиқ кемаси, 75 дан ортиқ самолёти ва 7500 нафар харбийлари иштирок этган.
Иброҳимжон Ғаффоров
LiveБарчаси