Шифокорлар Хасбикка умри оз қолганини айтди

Спорт

image

Хасбик номи билан машҳур бўлган россиялик машҳур блогер Хасбулла Магомедовга шифокорлар умри оз қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Хасбикнинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Шифокорлар яшашга кўп вақтимиз қолмаганини айтди”, дея ҳазиллашди 21 ёшли блогер.

Қайд этиш жоиз, Хасбулла номаълум генетик анормаллик касаллигига йўлиққан бўлиб, у балоғат ёшида ҳам болаларча кўриниш ва тушунарсиз нутққа эга. Хасбикнинг бўйи 100 сантиметр, оғирлиги эса 20 килограммни ташкил этади.

Маълумот учун, 2022 йилда Хасбулла Магомедов аралаш яккакурашлар бўйича UFC промоутерлик элчиси бўлди. Ўша йили блогер “Forbes” журналининг “Янги медианинг истиқболли 10 ёш юлдузи” рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хасбик Хасбулла Магомедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made