“Майда ногирон”. Макгрегор Хасбик билан даҳанаки жанг қилди

Спорт 23607
image
-

Россиялик  блогер Хасбик ва UFC'нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор ўртасида Тwitter ижтимоий тармоғида даҳанаки жанг бўлиб ўтди.

Гап шундаки, Хасбикнинг Конорни товуқ дея ҳақорат қилган видеоси ирландиялик жангчигача етиб борган.

Шундан сўнг, UFC'нинг собиқ икки карра чемпиони блогерга нисбатан ҳақоратли сўзлар ёза бошлади.

“Бу кичик ногиронни жон деб дарвозага тўп қилиб тепардим. Бундай зарба қанча туради? Кичик ифлос. Уч очколи ташлашни ўзимга вазифа этиб белгилайман”, деган Макгрегор ўзини товуқ дея ҳақоратлаган россиялик блогерга жавобан.

Ирландиялик охирги постларидан бирида Хасбикнинг боши фото коллаж қилинган ўйинчоқни тутган ҳолда уни ҳақоратлайди.

“Энди нима дейсан, майда ногирон?”, дея изоҳлаган Конор ушбу фотосуратни.

Бироқ Конор Хасбикга нисбатан ёзган бошқа ҳақоратли постлари билан бир қаторда ушбу расмни ҳам  Тwitter саҳифасидан ўчириб ташлаган.

Албатта, Хасбик ҳам ўзига нисбатан қилинган ўта жиддий ҳақоратни жавобсиз қолдирмади. У UFC президенти Дана Уайтга мурожаат қилиб, ундан собиқ икки карра чемпион Конор Макгрегорга қарши жанг ўтказишни сўради.

“Эй, Дана Уайт тоға ва UFC, илтимос, буни ташкиллаштиринг. Менга бу товуқ Конорни ейишга рухсат беринг. Очман, тоғдек “духим” билан уни ер тишлатаман. Менинг оғам Ҳабиб уни ва унинг бутун жамоасини мағлуб этган”, деган блогер.

Маълумот учун, Конор Макгергор 2021 йилда Дастин Порьега қарши иккита жанг ўтказиб, иккисида ҳам имкониятни бой берган. Конор фаолиятидаги энг катта мағлубиятни 2018 йилнинг 6 октябрида Ҳабиб Нурмуҳамедовдан қабул қилиб олган. Хасбик эса айнан Ҳабиб билан яқинлиги ортидан танилган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1279
Рейтинг: 3
t
×